Мақолада мамлакатимизда давлат бошқаруви органлари ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ви-лоятдан туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларига ўтказишни назарда тутган ҳолда, давлат бошқарувини боск,ичма-боск,ич номар-казлаштириш ислоҳотларининг мазмун-моҳия-ти, маъмурий номарказлаштириш тўғрисидаги турли илмий ёндашувлар ёритилган. Шунингдек, давлат бошқарувини демократлашти-ришда марказий ҳамда маҳаллий давлат бош-қаруви органлари ваколатлари тақсимланиши зарурати ва ҳуқуқий асослари очиб берилган. Шунингдек, марказий ва маҳаллий давлат бош-қаруви органлари ваколатлари чегаралари Ўзбекистон Республикаси ва Америка Кўшма Штатлари тажрибаси асосида таҳлил этилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолия-тини самарали ташкил этишга оид таклифлар ишлаб чиқилган.