Maqolalar soni: 8
null

Siyosat

Ўзбекистонда маҳаллий кенгашлар Фаолиятини такомиллаштиришнинг У с ту вор йўналишлари

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида маҳаллий бошқарувни такомиллаштириш ма-саласи турибди. Шу сабабли мазкур мақолада маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини тако-миллаштиришнинг бугунги кундаги устувор йўналишлари, шу соҳада илмий изланишлар олиб борган олимлар фикри, хулоса ва таклифларини ўрганиб чиққан ҳолда таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада, маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича муаллиф-нинг хулоса ва таклифлари ҳам урин олган.

Бахтиёр Шодмонов (Muallif)
33-41 3 1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг ўзаро мУнОсабатлари

Макрлада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро муно-сабатлари, қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги ҳамкорлик, унинг ҳуқуқий асосла-ри ривожланиши, палаталар ўртасида тенглик асосида тузиладиган келишув комиссия фаолия-тининг моҳияти, шунингдек, уларнинг ҳукуқий асосларини янада такомиллаштириш ҳақида фикр юритилади.

Абдуманноб Рахимов (Muallif)
15-23 0 0
Ўзбекистон Парламентининг Давлат ҳокимияти органларини шакллантиришдаги иштироки

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг давлат ҳокимиятини шакллантиришдаги иштироки, унинг моҳияти ва аҳамияти, халқ ҳокимиятчилиги, унинг ҳуқуқий асослари ҳамда уни янада такомиллаштириш масалалари ҳақида фикр юритилади.

Абдуманноб Рахимов (Muallif)
8-16 12 2
Маҳаллий кенгашлар томонидан Қабул қилинадиган ҳужжатларни Такомиллаштириш самарадорликнинг Муҳим омили сифатида

 Мазкур мақолада маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинадиган ҳуж-жатларнинг қиёсий-сиёсий ҳамда ҳуқуқий таҳ-лилини олиб бориш орқали ушбу ҳужжатларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда муҳим бўлган хусуси-ятлари тўғрисида сўз юритилиб, маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинадиган норматив тусдаги х,амда индивидуал тусдаги қарорлар ва фармойишлар юзасидан миллий қонунчиликка таклифлар ҳамда уларнинг асослари атрофлича муҳокама қилинади.

Санжарбек Абдурахманов (Muallif)
25-32 1 0
Маҳаллий Давлат ҳокимияти органларининг мустақиллиги – самарадОрлиК КаФОлати

Мақола маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ис-лоҳотлар ва қилиниши лозим бўлган масалаларни тадқиқ этишни мақсад қилган. Янги таҳрир-даги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти мустақил-лигини таъминлашга қаратилган қоидалар аҳамияти, Конституция нормаларини амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мазмунмоҳияти таҳлил қилиниб, тадқиқот натижасида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш борасида таклиф ва тав-сиялар ишлаб чиқилган.

Озод Ҳусанов (Muallif)
24-28 0 0
Маъмурий тартиб-тамойилларни ислоҳ қилиш ва “Маъмурий тартиб-қоидалар тўғрисида”ги Қонунни амалга оширишда маъмурий адлиянинг асосий роли тўғрисида

Мақола маъмурий иш юри-тиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш масалаларига, суд назорати муаммоларига, судгача мурожаат қилиш масалаларига багишланган. Муаллиф маъмурий тартиб-таомилларни ислоҳ қилиш ва Қонунни амалга оширишда, маъмурий суд-лов доирасида маъмурий шикоят тизимини ривожлантиришда маъмурий адлиянинг ҳал қилувчи роли ўз самарасини бериши зарур-лигини қайд этади.

Иса Хамедов, Бехзод Пайгамов (Muallif)
17-24 7 0
Марказий ва маҳаллий Давлат ҳокимияти органлари вазифа ва фуНКциялариНиНг тақсимлаНиши: ўзбеКистОн ва ақш тажрибаси мисОлида

Мақолада мамлакатимизда давлат бошқаруви органлари ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ви-лоятдан туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларига ўтказишни назарда тутган ҳолда, давлат бошқарувини боск,ичма-боск,ич номар-казлаштириш ислоҳотларининг мазмун-моҳия-ти, маъмурий номарказлаштириш тўғрисидаги турли илмий ёндашувлар ёритилган. Шунингдек, давлат бошқарувини демократлашти-ришда марказий ҳамда маҳаллий давлат бош-қаруви органлари ваколатлари тақсимланиши зарурати ва ҳуқуқий асослари очиб берилган. Шунингдек, марказий ва маҳаллий давлат бош-қаруви органлари ваколатлари чегаралари Ўзбекистон Республикаси ва Америка Кўшма Штатлари тажрибаси асосида таҳлил этилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолия-тини самарали ташкил этишга оид таклифлар ишлаб чиқилган.

Хушвақт Хайитов (Muallif)
29-36 0 0
Давлат сиёсатининг натижадорлиги маҳалла аҳлининг розилиги билан ўлчаниши ислОҳОтлар самарадОрлигининг бОш мезОнига айланмОқда

Аннотация: давлатимиз раҳбари томони-дан бир неча бор таъкидланганидек, "ҳар бир давлат органининг, ҳар бир давлат амалдори-нинг самарадорлиги ва натижадорлиги унинг фаолиятидан аҳолининг розилиги билан ўлча-нади" ва бу мезон тўлалигича давлат сиёсати ва бошкрруви тизими крн томирларига сингди-рилмоқда. Маҳалла ободлиги ва халк, фаровонли-гини таъминлаш самарали давлат бошкрруви тизимининг асосий индикаторига айланмоқда. "Самарали давлат" концепцияси давлат хиз-матчиларидан инновацияларга очиқликни, янги ғоялар ва имкониятларни бошқарув тизимида кўллай олишни, илғор давлатлар ва ўз тажри-бамиздан ҳам ўрганишга тайёрликни талаб қилади.

Адхам Бекмуродов (Muallif)
4-14 5 0